Publication Details
Publisher: Science Box LLC
Issue: Vol 6, No 5 (2026)
ISSN: 2181-2608

Abstract

Фуқаро мурожаатлари (хатлар) ёки бўлмаса шахсий келиб чиқиш манбаларига[1] таянган ҳолда инсон, жамият ва давлат тарихининг турли даврларида бўлиб ўтган ҳодисалар, воқеалар баёни ҳақида ҳаққоний маълумотлар олиш мумкин. Уларни ўрганишдан мақсад эса бу манбаларнинг яратувчиси бўлган инсонлар ва уларни айнан шу ҳолатда юзага чиқарган жамият тўғрисида тасаввурга эга бўлишдир. Кишилар томонидан онгли ва мақсадли равишда яратилган ҳужжат ўз ижодкори ҳақида маълумот беради ва ўз навбатида муаллиф билан маданий мулоқот қилишга реал имкониятлар яратади. Юқорида таъкидланганлардан келиб чиқиб, тарихий тадқиқот сифатида манбаларнинг янги туркуми, яъни фуқароларнинг давлат ва жамоат ташкилотларига юборган хатларига мурожаат этилиши жуда ҳам долзарб ҳисобланади.
 
[1] Эпистолляр манбалар ёки бўлмаса ЭГО-хужжат деб ҳам юритилади. Ушбу атамалар фанда илк бор 1950 йилларнинг ўрталарида, Амстердам университети профессори Ж.Прессер томонидан қўлланилган. 80-йилларда Европа гуманитар фанларида (Р.Деккер, Р.Бурке, В.шульзе ва бошқалар) эго-ҳужжатлар сифатида, аслида биринчи шахсда тақдим этилган ўтмишга оид ҳар қандай далиллар белгиланган.